14.09.2023 13:24
2321
Теглар
Ла Лига энг узун номли клуб — «Лланфэйрпвллгвингиллгогеричвирндробвллллантисилиогогогоч»нинг ҳомийсига айланди 

Ла Лига Уэльс 5-дивизионида ўйнайдиган дунёдаги энг узун номга эга жамоа билан бир мавсумлик шартнома имзолаганини маълум қилди.  

Клуб номи «Лланфэйрпвллгвингиллгогеричвирндробвллллантисилиогогогоч» ҳисобланади. Қисқартмаси «Лланфейрпвлл»дир. 

Ўша ердаги аҳоли пункти клуб шарафига номланган. Ҳомийлик сабаб номдаги «л» ҳарфлари Ла Лига логотипига алмаштирилди.  

Ла Лига ҳомийликни «дунёдаги энг йирик икки номлар ўртасидаги келишув» деб номлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар