14.09.2023 13:29
6024
Теглар
Хитой мухлислари Суриядан учралган мағлубиятдан кейин чипта пулини қайтаришни талаб қилишди 

Хитой миллий жамоаси Суриядан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) мухлислар ғазабига учради. 

Ченду шаҳрида ўтказилган ўртоқлик баҳсига 12 367 томошабин ташриф буюрди, арена сиғими 60 мингни ташкил этади.

Сербиялик мутахассис Александр Янкович бошчилигидаги хитойликлар аввалроқ ўз уйида Малайзияни ҳам мағлуб этолмаганди (1:1). 

Суриядан учралган мағлубиятдан сўнг хитойлик мухлислар ҳуштакбозлик қилишди ва жамоага «Шарманда» деб бақиришди. Шунингдек, улар чипта пулларини қайтариб беришни талаб қилишди.

Маълумот учун, айни вақтда Хитой ФИФА рейтингида 80, Сурия 94-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар