14.09.2023 08:29
2733
Гвардиола ишга қайтди. У «Сити»нинг икки ўйинини ўтказиб юборганди

Белидан операция бўлган Пеп Гвардиола тузалди.

«Манчестер Сити» бош мураббийи 22 август куни жарроҳлик амалиётини ўтказганди. Испаниялик мутахассис 13 сентябр куни қайтди ва жамоа билан машғулот ўтказди.

Гвардиола «шаҳарликлар»нинг Премьер-лигадаги икки ўйинини ўтказиб юборди: «Шеффилд Юнайтед» (2:1) ва «Фулҳэм» билан (5:1). Унинг йўқлигида жамоани ёрдамчи мураббий Хуанма Лильо бошқарди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар