14.09.2023 21:09
4885
Теглар
Футзал. Жаҳоннинг 5 карра яхши мураббийи Ўзбекистон миллий жамоасида иш бошлаши кутилмоқда

Футзал бўйича дунёнинг энг таниқли мураббийлардан бири Хосе Венансио Лопес Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси юртимизда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. 

«Жамоани муҳим турнир олдидан янада юқори даражага олиб чиқиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Жаҳонда юксак мавқега эга мутахассис Хосе Венансио Лопес яқин кунларда мамлакатимизга ташриф буюриб, ЎФА раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини тузиш бўйича музокаралар ўтказади», - дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот учун, Венансио икки бор Испания миллий жамоасини Европа чемпионига айлантирган, жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан. У клублар ўртасида Европа чемпиони, Испания чемпиони, 3 карра кубок эгаси, 3 бор Суперкубок эгаси саналади. Шунингдек, футзалда 5 бор жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар