14.09.2023 20:17
2587
Теглар
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийи совринига 5 даъвогарни эълон қилди

ФИФА йилнинг энг яхши мураббийига аталган The Best соврини учун номзодларни маълум қилди.

2023 йилда соврин учун Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Симоне Индзаги («Интер»), Эндж Постекоглу («Селтик» / «Тоттенҳэм»), Лучано Спаллетти («Наполи») ва Хави («Барселона») даъвогарлик қилмоқда.

Қайд этиш жоиз, номзодлар рўйхатини шакллантиришда мураббийларнинг 2022 йил 19 декабрь кунидан 2023 йилнинг 20 август кунига қадар натижалари инобатга олинган. Яъни, ғолибни аниқлашда ЖЧ-2022даги натижалар ҳисобга олинмайди.

Маълумот учун, ФИФА расмий сайтида The Best соврини учун даъвогарларга мухлислар бугундан овоз беришлари мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар