14.09.2023 20:18
684
Теглар
Эдерсон, Куртуа, Онана, тер Стеген ва Буну – йилнинг энг яхши дарвозабони совринига даъвогар

ФИФА йилнинг энг яхши дарвозабонига топшириладиган The Best соврини учун номзодларни саралади.

Унга кўра, якуний бешликдан Яссин Буну (Марокаш, «Севилья» / «Ал-Ҳилол»), Тибо Куртуа (Бельгия, «Реал»), Эдерсон (Бразилия, «Манчестер Сити»), Андре Онана (Камерун, «Интер» / «Манчестер Юнайтед») ва Марк-Андре тер Стеген (Германия, «Барселона») сингари голкиперлар ўрин олди.

Қайд этиш жоиз, номзодлар рўйхатини шакллантиришда мураббийларнинг 2022 йил 19 декабрь кунидан 2023 йилнинг 20 август кунига қадар натижалари инобатга олинган. Яъни, ғолибни аниқлашда ЖЧ-2022даги натижалар ҳисобга олинмайди.

Маълумот учун, ФИФА расмий сайтида The Best соврини учун даъвогарларга мухлислар бугундан овоз беришлари мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар