13.09.2023 20:07
494
Теглар
Жамол Мусиала – «Бавария»нинг 2022/23 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси

«Бавария» клуби расмий сайти хабарига кўра, Жамол Мусиала мухлислар овозларига биноан жамоанинг 2022/23 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган.

20 ёшли яримҳимоячи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада энг кўп – 46 фоиз овозга эга чиққан.

«Менга овоз берган барча ишқибозлардан миннатдорман. Бу мен учун катта фахр. Мухлисларни хурсанд қилиш учун интилишда давом этаман», - дейди футболчи клуб расмий сайтига.

Маълумот учун, Жамол ўтган мавсумда жами 47 ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 13та ассистга муаллифлик қилган. Бу билан у жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Мусиаланинг ўтган мавсумда сўнгги турдаги голи «Бавария»га ғалаба ва чемпионликни келтирганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар