13.09.2023 17:32
3232
Ўртоқлик ўйини. «Насаф» ОЧЛдаги баҳси олдидан ОКМК дарвозасига 5та гол киритди

ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларига тайёргарлик кўраётган «Насаф» ФИФА кунлари сабабли юзага келган танаффусда Олмқлиқда ОКМК жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Биринчи бўлимда майдон эгалари Мартин Боаке ва Ойбек Рустамовларнинг голлари эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олишди. 28-дақиқада Ойбек Бозоров ўзининг ажойиб рейди билан рақиб жарима майдинчасига кириб борди ҳисобни қисқартирди - 2:1.

Иккинчи бўлимда Жаба Жигаури, Жавоҳир Сидиқов, Суҳроб Нуруллоев ва Марко Станоевичларнинг голлари эвазига Қарши жамоаси ҳисобда олдинга ўтиб олди. Бахтиёр Қосимовнинг олис масофадан киритган голи учрашувдаги сўнггиси бўлди – 3:5.

Ўртоқлик ўйини.
12 сентябр, сешанба
ОКМК — «Насаф» - 3:5

Голлар: Боаке (10), Рустамов (22) B.Qosimov (89) — Бозоров (28), Жигаури (58), Сиддиқов (61 пен), Нуруллоев (63), Станоевич (66 пен).
ОКМК: 25. Валижон Раҳимов — 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 3. Сардор Раҳмонов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 2. Акрамжон Комилов — 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов 9. Рубен Санчес — 22. Шоҳрух Гадоев, 27. Мартин Боаке, 10. Хуршид Ғиёсов.
Захирадан майдонга тушганлар: 12. Дилшодбек Ёқубов — 4. Миржамол Қосимов, 5. Анзур Исмоилов, 8. Бахтиёр Қосимов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 88. Сиёвуш Хақназарий
«Насаф»: 54. Адҳам Мусулмонов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 17. Суҳроб Нуруллоев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Лима Круз, 25. Бекжон Раҳматов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 99. Азизбек Амонов;
Захирадан майдонга тушганлар: 9. Жавоҳир Сидиқов, 21. Дониёр Нарзуллаев, 32. Зафар Ҳакимов, 70. Жаба Жигаури.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар