13.09.2023 21:31
1381
Теглар
Расман: Фернанду Сантуш Польша миллий жамоасидан истеъфога чиқди

Польша футбол иттифоқи мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш билан келишувни расман бекор қилди.

Ташкилот расмий сайти хабарига кўра, Польша миллий жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли бош мураббий Фернанду Сантуш истеъфога чиқарилган. 

«Келишувни ўзаро бекор қилаётганимизга қарамай, Польша миллий жамоасида фаолият юритганим учун ҳамкорликдан миннатдорман. Польша миллий жамоаси ва мамлакат халқига омад ва зафарлар тилаб қоламан», - дейди Сантуш.

Маълумот учун, Сантуш бошчилигидаги Польша миллий жамоаси Евро-2024 саралаш босқичи 6-туридан кейин 6 очко билан 4-ўринда бормоқда. Португалиялик мутахассис февраль ойидан буён Польша миллий жамоасини бошқариб келаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар