13.09.2023 13:15
2022
Теглар
Гвардиола — трансферлар учун 2 млрд евро сарфлаган биринчи мураббий

Пеп Гвардиола трансферларга пул сарфлаш борасида рекорд ўрнатди. 

Ёзги трансфер ойнасидан сўнг испаниялик мутахассис футболчилар сотиб олишга 2 млрд евро сарфлаган биринчи мураббийга айланди.

Пеп «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Сити»даги фаолияти давомида 78 футболчи билан шартнома имзолаган.

Ўтган ёзда «Сити» 241 млн евро сарфлади ва бу Гвардиолага Жозе Моуриньони (1,86 млрд) ортда қолдириш имконини берди.

Transfermarkt ҳисоб-китобларига кўра, энди мураббийлар орасида трансфер харажатлари бўйича топ-10 қуйидагича кўриниш олди:

1. Пеп Гвардиола – 2,04 млрд евро, 78 ўйинчи;
2. Жозе Моуриньо – 1,86 млрд, 118 ўйинчи;
3. Карло Анчелотти – 1,69 млрд, 108 ўйинчи;
4. Массимиллиано Аллегри – 1,4 млрд, 113 ўйинчи;
5. Диего Симеоне – 1,21 млрд, 82 ўйинчи;
6. Мануэль Пеллегрини – 1,2 млрд, 96 ўйинчи;
7. Томас Тухель – 1,19 млрд, 71 ўйинчи;
8. Антонио Конте – 1,17 млрд, 93 ўйинчи;
9. Маурисио Почеттино – 1,15 млрд, 57 ўйинчи;
10. Юрген Клопп – 1,13 млрд, 85 ўйинчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар