12.09.2023 23:43
10673
Теглар
Ўзбекистон U23 – Эрон U23 учрашуви бош ҳаками қўпол хатога йўл қўйди

Осиё кубоги U23 саралаш босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон ва Эрон олимпия жамоалари ўртасидаги баҳсда суриялик ҳакам Ҳанна Ҳаттоб футбол қоидаларига зид хатога йўл қўйди.

Учрашувнинг 40 ва 90-дақиқасида Ўзбекистон олимпия жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга сариқ карточка кўрсатилган бўлса-да, суриялик бош ҳакам футболчимизни қизил карточка билан майдондан четлатмади. Қанот ва захирадаги ҳакамлар ҳам қўшимча дақиқалар якунигача реферининг қўпол хатосини тузатишмади.

Бош ҳакамнинг Абдуқодирга қизил карточка кўрсатмагани сабаби учрашувдан кейинги қайднома эълон қилингач ойдинлашди. У 40-дақиқада сариқ карточкани қўполлик қилган Ҳусановга эмас, адашиб Муҳаммадқодир Ҳамралиев номига ёзиб юборган.

ОФК Ҳакамлар қўмитаси тез орада ушбу вазиятни кўриб чиқиб, ҳакамга нисбатан чора кўриши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар