12.09.2023 11:25
4880
Ўртоқлик ўйинлари. Кожо Жоэлнинг голлари Қирғизистонга Кувайт устидан ғалаба келтирди, Ҳонгконгдан 10:0 ва бошқа натижалар

ФИФА кунлари доирасида Осиё жамоалари ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

«Динамо»нинг асли ганалик голеадори, яқинда Қирғизистон миллий жамоасида тўп суришга рози бўлган Кожо Жоэлнинг голлари қирғизларга Кувайт устидан ғалаба келтирди. 

Дубайдаги «The Sevens Stadium»да ўтган баҳсда 25 ёшли ҳужумчи 60-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 70-дақиқада миллий жамоасидаги дебют голини киритган бўлса, 88-дақиқада эса дублини расмийлаштириб, жамоасига ғалаба келтирди – 3:1.

Икки кун аввал Ҳонгконг олимпия жамоаси Ўзбекистон олимпия жамоасига 10:0 ҳисобида мағлуб бўлганди, Ҳонгконг миллий жамоаси эса Брунейни худди шу ҳисобда тор-мор этди.

Ўртоқлик ўйинлари. 11 сентябрь

Кувайт - Қирғизистон - 1:3
Голлар: Абдулла Билол 11 – Алиқулов 43, Кожо Жоэль 70, 88.

Ҳонгконг – Бруней – 10:0

Вьетнам – Фаластин – 2:0

Мьянма – Непал – 1:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар