12.09.2023 08:21
5996
Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси зилзила жабрланувчиларига ёрдам кўрсатаётгани рад этилди

Криштиану Роналдунинг меҳмонхонаси зилзиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрдан 9 сентябрга ўтар кечаси Марокашда зилзила содир бўлиб, 2100дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Аввалроқ испаниялик сайёҳ Криштиану Роналдуга тегишли тўрт юлдузли Pestana CR7 Маrrakech меҳмонхонаси зилзила қурбонларини жойлаштиришга рози бўлганини айтганди.

Меҳмонхона бу маълумотни рад этди.

«Бу — ёлғон маълумот. Ҳозирда бизда яшаётган барча мижозлар жойни одатдагидек бронь қилишган», — деди меҳмонхона вакили.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар