12.09.2023 11:37
2830
«МЮ» Антони ва Санчо билан боғлиқ муаммолар туфайли Анвар Ал-Ғозийни ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Манчестер Юнайтед» ПСВнинг собиқ вингерини текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Манкунианликлар эркин агент Анвар ал-Ғозий билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Daily. Mail. 

Ўтган ҳафтада нидерландиялик 28 ёшли футболчи ўзаро келишувга кўра Эйндховен клуби билан шартномасини бекор қилганди.

«Эвертон» ва «Астон Вилла»нинг собиқ футболчиси учун «МЮ»дан ташқари Саудия Арабистони жамоалари ҳам давогарлик қилмоқда.

«МЮ» зўравонлик айбловлари туфайли жамоадан четлатилган Антони ва бош мураббий Эрик тен Ҳаг билан зиддиятга борган Жейдон Санчонинг ҳолати сабаб Ал-Ғозий вариантини ўрганмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар