12.09.2023 11:39
2278
Мартинес: «Португалия Роналдусиз яхшироқ эмас, аммо усиз ҳам ғалаба қозонишга тайёр»

Роберто Мартинеснинг фикрича, Португалия Криштиану Роналдусиз ғалаба қозонишга тайёр.

Жамоа Евро-2024 саралаши доирасида Люксембургни 9:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихидаги энг йирик ғалабага эришди. Португаллар тарихидаги энг яхши тўпурар сариқ карточкалар сони сабаб ўйинни ўтказиб юборди. 

«Жамоа Роналдусиз яхшироқ? Йўқ. Криштиану — бу жамоанинг жуда муҳим қисми, худди Пепе каби. Уларнинг даражаси, меҳнатсеварлиги юқумли ва жамоага муҳим баланс беради. Футболчиларга имконият беришимиз керак — Рамуш ҳам, Жота ҳам нимага қодирлигини кўрсатишди.

Роналду тажрибали. Ўзига хос таққослаш ёки шубҳа қилишнинг ҳожати йўқ. Аммо бу жамоа Криштианусиз ҳам ғалаба қозонишга тайёр», – дея Португалия устозининг сўзларини келтиради O Jogo.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар