12.09.2023 17:43
2995
Теглар
Карвахаль футболдаги ўзгаришлар ҳақида: «BBC триоси билан ўртамиёна жамоага 4та гол ура олишимизни билардик, ҳозир эса кучлар тенглашди»

«Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль футболда нималар ўзгаргани ҳақида гапирди.

«Мен «Реал» асосий таркибида майдонга туша бошлаган 11 йил ичида кўп нарса ўзгарди. Эсимда, жамоамизда BBC триоси (Карим Бензема – Гарет Бэйл – Криштиану Роналду) бўлганида Мадридга келган ҳар қандай ўртамиёна жамоаларга 4та гол уришимизни билардик, сезиб турардик.

Ўйинларда эркин ҳаракат қилардик, баъзида тактик жиҳатдан ҳам кучли тайёргарликсиз майдонга тушардик. Сабаби рақиблар бизга қарши қандай ўйнашни билмай қоларди. 

Ҳозир эса бундай эмас. Пухта тайёргарлик кўрмасак, исталган жамоа бизни уйимизда мағлуб этиши мумкин. Жамоалар кўпроқ жисмоний жиҳатдан ўсишди ва кучлар тенглашди», - дейди «Реал»нинг испаниялик ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар