12.09.2023 13:53
2665
Теглар
Гризманн: «Саудияга кетганларни тушунаман, аммо менинг мақсадим ҳамон МЛС» 

Антуан Гризманн Саудия Арабистони клубларига ўтган футболчиларни қораламайди.

«Мен у ерга борганларни тушунаман. Гап ақл бовар қилмайдиган пуллар ҳақида кетмоқда. 

Биз футболчилар кўп пул топамиз, баъзилар ўз фарзандлари ва невараларини ҳам боқишни исташади, бу менга нормал туюлади. 

Менинг оилам ва уч фарзандим бор. Келажагим борасида қарор қабул қилишим осон эмас. Лекин кўпчиликка маълумки, менинг мақсадим ҳамон МЛС», — деди «Атлетико» клуби ва Франция миллий жамоаси форварди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар