12.09.2023 16:57
2521
Дембеле: «ПСЖ» — мен тўп сурган энг яхши жамоа»

«ПСЖ» вингери Усмон Дембеле Париж клубини ўзи фаолият олиб борган энг яхши жамоа деб атади.

«Фикримча, «ПСЖ» мен тўп сурган фаолиятимдаги энг яхши жамоа. Бу клуб таркибида жаҳоннинг энг кучли миллий жамоаларида тўп сурадиган ўйинчилар йиғилган. Рақобат кучли, бу эса ҳар бир ўйинчининг энг юқори даражасига кўтарилишига хизмат қилади», — дейди Дембеле Tеlеfoot билан интервьюда.

Маълумот учун, Дембеле ёзда «Барселона»дан 50,4 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтганди. У ўтган мавсум Каталония клубидаги 35 ўйинда 8та гол ва 9та ассист амалга оширганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар