12.09.2023 09:00
2014
Аргентина футболчилари Боливия ҳавосига мослашиш учун кислородли баллондан фойдаланишмоқда

Аргентина футболчилари Боливиядаги ўйин олдидан кислородли баллонлардан фойдаланишади.

El Ciudadano хабарига кўра, Аргентина миллий жамоасининг баъзи футболчилари меҳмонхонага етиб келиб, автобусдан тушганларида қўлларида кислородли баллон ушлаб туришган. 

TyC Sports маълумотларига кўра, ҳар бир ўйинчида шундай баллон мавжуд бўлиб, улар юқори баландликдаги ҳавога тез мослашиш имконини беради.

12 сентябр куни Аргентина ЖЧ-2026 саралаши 2-турида Боливияга қарши майдонга тушади. Ўйин денгиз сатҳидан 3650 метр баландликда жойлашган Ла-Пасдаги «Эрнандо Силес» стадионида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар