11.09.2023 14:04
4153
«ПСЖ» Меньянни қайтариш учун «Милан»га Доннарумма ва пул таклиф қилмоқчи

Майк Меньян «ПСЖ», Жанлуижи Доннарумма эса «Милан»га қайтиши мумкин.

Журналист Алессандро Скявоненинг хабарига кўра, Париж клуби келаси ёзда ўз тарбияланувчисини қайтармоқчи.

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике оёқ билан яхши ўйнай оладиган дарвозабонга муҳтож. Француз клуби «Милан»га Жанлуижи Доннарумма ва пул таклиф қилмоқчи. 

Меньян 2009 йилдан 2015 йилгача «ПСЖ» тизимида бўлган, шундан сўнг «Лилл»га ўтган, 2021 йилдан «Милан»да ўйнаб келмоқда.

Доннарумма эса 2021 йилда «Милан»дан «ПСЖ»га келиб қўшилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар