11.09.2023 21:52
2222
Теглар
Погбанинг допинг тести мусбат натижа берди. Футболчи узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин

«Ювентус» яримҳимоячиси Поль Погба қонида тақиқланган модда аниқланди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Поль Погбанинг тестостеронга топширган допинг таҳлили мусбат натижа берган. Қайд этилишича, ушбу тақиқланган моддани фақатгина терапевтик сабаб билан қабул қилишга рухсат бор. Погба тез орада қайтадан тест топширади ва бу сафар ҳам таҳлилда допинг аниқланса, у 4 йилгача дисквалификация қилиниши мумкин.

Франциялик яримҳимоячи А Серия биринчи тури доирасидаги «Удинезе» – «Ювентус» (0:3) ўйинидан кейин допингга тест топширган. Ўша ўйинда Турин клуби йирик ҳисобда зафар қучган бўлса-да, Погба бутун ўйинни захирада ўтказган.

Маълумот учун, 30 ёшли яримҳимоячи жорий мавсум 2 ўйинда майдонга тушган. Поль ўтган мавсумда ҳам жароҳати сабабли узоқ муддат сафдан чиққан эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар