11.09.2023 17:32
19407
Теглар
Месси жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши ҳимоячисини айтди

Лионель Месси миллий жамоадаги шеригини жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиси деб атади.

«Интер Майами» ва Аргентина миллий жамоаси сардорининг фикрига кўра, «Тоттенҳэм» аъзоси Кристиан Ромеро айни дамда жаҳоннинг тенгсиз ҳимоячиси.

«Фикримча, айни дамда Ромеро жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиси. У Эквадорга қарши ўйинда (1:0) ҳам жуда яхши ҳаракат қилди ва менимча учрашувнинг энг яхши ўйинчисига айланди.

Унинг ҳимояда борлиги – мен учун энг қувонарли ҳолат. Чунки у майдонда бўлганида мени доим олдинга боришга ундайди, ўзи эса рақиб ўйинчиси билан яккама-якка ҳолатда қолишдан қўрқмайди, аксинча шуни хоҳлайди», - дейди Месси.

Маълумот учун, 25 ёшли Ромеро жорий мавсум АПЛдаги 4 ўйинда 2та гол муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар