11.09.2023 20:53
947
Теглар
Лоран Блан «Лион»дан истеъфога чиқарилди

«Лион» бош мураббийи Лоран Блан жамоа билан хайрлашди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоа раҳбарияти қониқарсиз натижалар сабабли франциялик мутахассисни истеъфога чиқаришга қарор қилган. 

57 ёшли Блан 2022 йилнинг октябрь ойидан буён лионликларни бошқараётганди. Томонлар келишувни ўзаро бекор қилган. У билан бирга Лораннинг ёрдамчилари Франк Пасси ва Филипп Ламбер ҳам жамоани тарк этган.

Маълумот ўрнида, «Лион» 2023/24 йилги мавсум стартида 4 ўйинда 1 очко жамлаб, 20-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар