11.09.2023 19:37
938
Теглар
Лавия яна 6 ҳафта майдонга туша олмайди. «Челси»нинг 62 млн евролик футболчиси ҳали дебютини ўтказмади

«Челси» янги ўйинчиси Ромео Лавия жароҳати сабабли яна камида бир ярим ой майдонга туша олмаслиги тахмин қилинмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, Лондон клубига ўтган бельгиялик яримҳимоячи жамоасининг машғулотларида яна жароҳат олган. Қайд этилишича, хавбек тўпиғидан олган жароҳати сабабли камида 6 ҳафтага сафдан чиққани тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, Лавия «Саутҳемптон»дан 53+5 миллион фунт (62+6 млн евро) эвазига «Челси»га трансфер қилинганди. У янги клубида ҳамон дебютини ўтказгани йўқ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар