11.09.2023 14:59
2600
Испания футбол федерацияси президенти истеъфога чиқди

Луис Рубиалес Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) раҳбари лавозимини расман тарк этди.

Ташкилот истеъфони тасдиқлади.

«Испания қироллик футбол федерацияси Луис Рубиалес истеъфога чиқиш ҳақида ариза берганини тасдиқлади. Федерация бу ҳақда Педро Рошага (RFEF президенти вазифасини бажарувчи) йўлланган хат орқали хабар топди. 

Рубиалес УЕФА вице-президенти лавозимини ҳам тарк этади», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Рубиалес аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида — ғолиб Испания миллий жамоасини тақдирлаш маросимида футболчи Женнифер Эрмосони ўпганидан сўнг танқид қилинган, ФИФА уни 90 кунга футболдан четлатганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар