11.09.2023 10:05
2781
Флик — Германия миллий жамоасидан истеъфога чиқарилган биринчи мураббий

Германия футбол ассоциацияси биринчи марта асосий жамоа бош мураббийини ишдан бўшатди.

Ҳанс-Дитер Флик сўнгги 5 ўйиндаги 4та мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилди. 

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, бунгача Германия миллий жамоасини (ГФР) бошқарган мутахассислар ҳеч қачон шартнома муддати тугагунига қадар ёки ўз хоҳишларига қарши лавозимларини тарк этишмаганди. Флик биринчиси бўлди. 

Бунгача миллий жамоа билан 10  мураббий ишлаган: Отто Нерц, Зепп Ҳербергер, Ҳельмут Шён, Юпп Дервалл, Франц Беккенбауэр, Берти Фогтс, Эрич Риббек, Руди Фёллер, Юрген Клинсманн ва Йоахим Лёв.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар