11.09.2023 17:00
2154
Фернанду Сантуш Польша миллий жамоасидан истеъфога чиқарилади

Польша миллий жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши кутилмоқда.

TVP Sport хабарига кўра, Польша миллий жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш тез орада истеъфога чиқарилади. Мамлакат футбол ассоциацияси қониқарсиз натижалар сабабли португалиялик мутахассис билан хайрлашишга қарор қилган.

Сантуш бошчилигидаги Польша миллий жамоаси Евро-2024 саралаш босқичи 6-туридан кейин 6 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Сантуш февраль ойидан буён Польша миллий жамоасини бошқармоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар