11.09.2023 11:37
2328
Энди Коул: «Марсияль деярли 8 йилдан бери «МЮ»да ва ҳали 100та гол урмаган. Ҳайратланарли»

Энди Коул Антони Марсиялнинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятига баҳо берди. 

27 ёшли француз Манчестер клуби сафида 301та баҳсда 88та гол урган. У 2015 йилнинг ёзида «Монако»дан 60 млн евро ва бонуслар эвазига сотиб олинганди.

«Марсияль «МЮ»да деярли 8 йилдан бери ўйнаб келмоқда ва ҳаттоки 100та гол ҳам урмаган. Бу ҳайратланарли. 

У — жамоанинг марказий ҳужумчиси ва доим ажойиб жамоадошлари билан ўйнаган. Унинг бир мавсумдаги энг яхши натижаси эса 17та гол.

Антонида «Юнайтед»га қанчалик яхши эканини кўрсатиш учун кўп вақт ва имконият бўлди. Афсуски, у муваффақиятга эриша олмади», — деди манкунианликларнинг собиқ ҳужумчиси Betfred'га берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар