11.09.2023 16:28
2715
Теглар
Аньеллилар оиласи «Ювентус»ни 1,5 миллиард еврога сотмоқчи

Туриннинг «Ювентус» клуби 100 йилликдан кейин янги эгаларга ўтиши мумкин.

Il Giornale хабарига кўра, Аньеллилар оиласига қарашли Exor компанияси «Ювентус» клубини сотувга қўйиш ҳақида ўйламоқда. Бунга Турин клубининг сўнгги йиллардаги молиявий зарарлари сабаб бўлган. Клуб ўтган 2022 йилда 600 миллион евродан камроқ даромад кўрган бўлса, зарар миқдори 240 миллион еврога етган.

Қайд этилишича, Аньеллилар оиласи «Юве»ни камида 1,5 миллиард еврога баҳоламоқда. Exor компанияси эса клубнинг сотилишини ҳозирча рад этиб келмоқда.

Маълумот учун, Exor компанияси Турин клубининг 63,8% акциясига эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, клуб президенти Андреа Аньелли «Ювентус»нинг молиявий қинғирликларга айблангани ортидан 2022 йилда бир қатор ёрдамчилари билан бирга лавозимини тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар