10.09.2023 20:52
1926
Теглар
Про лига. «Динамо» Нукусда «Орол»ни мағлуб этиб пешқадамга айланди, «Машъал» сўнгги 5 дақиқада камбэк қилди

Про лига 17-тури доирасида Нукус ва Самарқандда учрашувлар бўлиб ўтди.

«Динамо» жамоаси Нукусда «Орол»га қарши майдонга тушиб, муҳим ғалабага эришди. ФИФА кунлари сабабли самарқандликларнинг голеадори Кожо Жоэл майдонга тушмаган бўлса-да, ганалик яна бир футболчи Францис Нархнинг голи «Орол»нинг Про лига мавсумида мухлислари қаршисида илк марта мағлуб бўлишига сабаб бўлди. Вадим Абрамов жамоаси 34 очко билан 1-ўринга кўтарилди.

Самарқандда эса «Юниред» Ислом Шариповнинг навбатдаги марта узоқ масофадан йўллаган икки ажойиб голи эвазига икки марта ҳисобда олдинга чиққан бўлса-да, ўйин якунида дарвозабон ва ҳимоячиларнинг қўпол ва кулгули хатолари сабабли аламли мағлубиятга учради. «Машъал» камбэк қилди – 3:2.

Про лига. 17-тур
«Орол» - «Динамо» - 0:1

Бош ҳакам: Наим Қосимов
Гол: Франсис Нарх 17.
«Орол»: 25. Шоҳжаҳон Насимов, 2. Бекзоджон Аҳмаджонов, 5. Саламат Қутибаев, 6. Юнус Ибрагимов, 7. Дамир Низанов, 9. Иззатулла Қутибаев, 10. Арислан Юсупбаев, 12. Норхон Шерипов, 15. Обид Жўрабоев, 71. Муслим Қурбонов, 77. Шахзод Туропов.
«Динамо»: 25. Равшанбек Ягудин, 44. Душан Мийич, 22. Мирғиёс Сулаймонов (11. Юдаи Коике), 17. Салим Мустафоев, 70. Хуршидбек Убайдуллаев, 30. Абубакир Мўйдинов (27. Муроджон Тошматов), 18. Дилшод Раҳматуллаев, 9. Ҳазрат Турсунқулов (15. Деррик Менса), 7. Франсис Нарх (Муҳаммадбобур Асадуллаев), 26. Улуғбек Абдуллаев, 19. Элнурбек Саидмуродов (14. Баҳодир Насимов). 

«Юниред» – «Машъал» - 2:3
Бош ҳакам: Санжар Назаров
Голлар: Ислом Шарипов, 6 (1:0), Сергий Петров, 55 (1:1), Ислом Шарипов, 70 (2:1), Сергий Петров, 89 (2:2), Иброҳим Нўмонов, 90+4 (2:3)
«Юниред»: 31. Жаҳонгир Жамолов, 5. Шехроз Мамадалиев, 7. Сайёдбек Давронов, 11. Диёр Қаҳрамонов, 15. Анваржон Файзуллаев, 19. Ислом Шарипов, 28. Азизбек Аҳмедов, 71. Фарзин Мухторов, 77. Муроджон Шамсиддинов, 94. Жасур Азимов, 97. Фахриддин Алимов.
«Машъал»: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 2. Зафарбек Акрамов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Иброҳим Нўъмонов, 8.Анвар Жўраев, 9. Собит Синдаров, 18. Исломбек Баратов, 22. Нуржаҳон Музаффаров, 23. Отар Жавашвили, 33. Андро Гиоргадзе, 99. Сергей Петров.

Про лига турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар