10.09.2023 17:59
1929
«МЮ» зўравонликда айбланаётгани ортидан Антонини машғулотлардан четлатди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Антони зўравонликда айбланаётгани ортидан жамоа машғулотларидан четлатилди.

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоанинг бразилиялик ўйинчиси Антонига нисбатан айбловларни тан олади.

«ФИФА кунлари доирасида миллий жамоаси сафида майдонга тушмаган клуб футболчилари душанба кунидан жамоа машғулотига қайтиши лозим. Аммо клуб Антонига нисбатан айбловлар сабабли унинг машғулотларга бу муаммоларга барҳам берилганидан кейин қайтиши борасида келишди», - дейилади клуб хабарида.

«МЮ» футболчисининг собиқ севгилиси Габриэла Каваллин июнь ойида Сан-Паулу полициясига мурожаат қилиб, Антонининг уйдаги зўравонлик билан боғлиқ таҳдид ва жароҳатларда айблаган эди. 

Диджей ва инфлюэнсер саналмиш Габриэла сентябрь бошида Бразилиянинг UOL сайтига интервью бериб, Антони билан ёзишмалар ва жароҳатлари скриншотларини кўрсатгач, полиция тергов ишларини тезлаштирди. 

Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» клуби жамоа футболчисига нисбатан айблов эълон қилингани ва полиция тергов жараёнини олиб бораётганини маълум қилиб, бу борада қўшимча маълумот олмаганга қадар бошқа изоҳ бермаслигини билдирганди. 

Эслатиб ўтамиз, «МЮ»нинг бошқа бир ўйинчиси Мэйсон Гринвуд зўравонликда айбланган ва якунда айбсиз деб топилган бўлса-да, клуб томонидан «Хетафе» жамоасига ижарага бериб юборилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар