10.09.2023 21:43
12864
Германия бош мураббийи бўлиш учун асосий даъвогар маълум

Германия миллий жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Ҳанс-Дитер Флик ўрнини эгаллаши кутилаётган асосий номзод маълум қилинди.

Bild хабарига кўра, Немис футбол иттифоқи Флик ўрнига Юлиан Нагельсманнни таклиф этишни режалаштирган. Германиялик мураббий баҳорда «Бавария»дан истеъфога чиқарилгач, ҳозиргача ишсиз саналади.

Маълумот учун, Германия 12 сентябрь куни Францияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Шу куни Руди Фёллер “немис машинаси”нинг вақтинчалик бош мураббийи сифатида ишлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар