10.09.2023 09:59
1213
Теглар
Дракслер «Ал-Аҳли»га ўтишдан бош тортди. Хавбек «ПСЖ»да қолади

Юлиан Дракслернинг Қатар чемпионатига трансфери амалга ошмай қолди.

Дракслер «ПСЖ»даги жамоадоши Марко Верратти билан бирга Қатарнинг «Ал-Аҳли» клубига кўчиб ўтиши хабар қилинганди. Аммо шанба кунги музокараларда германиялик футболчи Доҳа клубига ўтишдан бош тортган. Sky Sport хабарига кўра, у «ПСЖ»да қолишга қарор қилган.

Маълумот учун, Дракслер 2017 йил «ПСЖ»га ўтганди. 29 ёшли футболчи ўтган мавсумни ижара асосида «Бенфика»да ўтказган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар