10.09.2023 16:05
3427
Теглар
«Айни дамда Германия Япониядек жамоанинг зич ҳимоясини буза оладиган имкониятга эга эмас». Флик истеъфо ҳақида ўйламаяпти

Ҳанс-Дитер Флик Германия миллий жамоаси билан сўнгги 5 ўйинда ғалаба қозона олмаган бўлса-да, истеъфога чиқмоқчи эмас. 

«Немис машинаси» Япония билан баҳсда 1:4 ҳисобида мағлубиятга учрагач, германиялик мураббий фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоани ўйинга яхши тайёрлаш учун барча ишни қиляпмиз. Ўйлайманки, мураббийлар штаби ҳам, мен ҳам Германия миллий жамоасини бошқариш учун муносибмиз.

Япония билан ўйиндаги мағлубиятдан қаттиқ хафамиз. Тан олиш лозим, Япония – яхши жамоа. Айни дамда бундай жамоанинг зич ҳимоясини буза оладиган имкониятга эга эмасмиз. Бу борада муаммоларимиз бор. 

Ўйинчиларни нимададир айблай олмайман. Улар вазиятни ўнглаш учун кўп марта ҳаракат қилишди, аммо индивидуал хатоларга йўл қўйишди. Рақиб эса бундан фойдаланди», - дейди бош мураббий.

Маълумот учун, Германия миллий жамоаси сўнгги 5 ўйинда Бельгия (2:3), Украина (3:3), Польша (0:1), Колумбия (0:2) ва Япония (1:4) билан баҳсларда бир дуранг ва 4 мағлубият қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар