10.09.2023 18:33
2413
Теглар
«Айбсизман, жамоага тезроқ қайтишни кутяпман». Антони зўравонликда айбланаётгани ортидан баёнот берди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Антони зўравонликда айбланаётгани ортидан жамоа машғулотларидан четлатилгани ҳақида фикрини билдирди.

«Менга нисбатан қўйилган айбловлар билан шуғулланиш учун маълум вақт таркибда бўлмаслигим бўйича «Манчестер Юнайтед» билан келишиб олдим. Бу клуб билан биргаликда ўзаро қабул қилинган қарор. Сабаби жамоадошларимни чалғитишни ва клуб атрофида ортиқча гап-сўзлар пайдо бўлишини истамайман.

Менга нисбатан қуйилган айбловлар асоссиз, чунки айбсизман. Ҳақиқат юзага чиқиши учун полиция билан ҳамкорлик қиламиз. Жамоамнинг машғулотларига тезроқ қайтишни интизорлик билан кутяпман», - дейди Антони.

«МЮ» футболчисининг собиқ севгилиси Габриэла Каваллин июнь ойида Сан-Паулу полициясига мурожаат қилиб, Антонининг уйдаги зўравонлик билан боғлиқ таҳдид ва жароҳатларда айблаган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар