10.09.2023 01:33
2759
Теглар
«Вильярреал» янги бош мураббийини эълон қилди

Пачета «Вильярреал»ни бошқаради. 

«Вальядолид», «Уэска» ва «Эльче» каби клубларда ишлаган 55 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилган Кике Сетьеннинг ўрнини эгаллади. 

Пачета билан шартнома мавсум сўнгигача мўлжалланган. 

Аввалроқ «сариқ сувости кемаси» 
«Реал Кастилья» бош мураббийи Рауль Гонсалес билан музокара олиб бораётгани хабар қилинганди. 

«Вильярреал» Ла Лигада 4 ўйинда 3 очко тўплаб, 15-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги баҳсни 17 сентябр куни «Альмерия»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар