09.09.2023 21:11
7190
Осиё Кубоги U-23 саралаши. Ўзбекистон Ҳонгконгни 10:0 ҳисобида мағлуб этди, Эронда ҳам ғалаба

Осиё Кубоги U-23 саралаши доирасида Е гуруҳида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Мезбон Ўзбекистон (6) Ҳонгконг (0) дарвозасига 10та гол урди. Улуғбек Ҳошимов ва Ҳусайн Норчаев ҳет-трик қайд этган бўлса, Аббосбек Файзуллаев, Алишер Одилов ва Умарали Раҳмоналиев ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди, меҳмонлар ҳимоячиси эса автогол муаллифига айланди.

Эрон (6) эса Афғонистон (0) дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритди. 

Эслатиб ўтамиз, 1-турда Ўзбекистон Афғонистонни тор-мор этган (8:1), Эрон эса Ҳонгконгдан йирик ҳисобда устун келганди (3:0). 

Сўнгги турда 12 сентябр куни Ўзбекистон ва Эрон гуруҳ ғолибини аниқлашади. Ҳозирча тўплар нисбатига кўра Темур Кападзе жамоаси пешқадам бўлиб турибди.

Маълумот учун, 11та гуруҳдан 1-ўрин соҳиблари ва 2-ўрин эгаларидан энг яхши натижа қайд этган 4та жамоа қитъа чемпионатига йўл олишади. 

Осиё Кубоги U-23 саралаши. Е гуруҳи
2-тур. 9 сентябр
Ҳонгконг — Ўзбекистон 0:10

Голлар: Ҳусайн Норчаев (6, 59, 69), Аббос Файзуллаев (24), Алишер Одилов (28, пенальти), Умарали Раҳмоналиев (57), Ман Ип (74, автогол), Улуғбек Ҳошимов (83, 88, 90+4). 
Ўзбекистон — Абдувоҳид Неъматов, Абдуқодир Ҳусанов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов (Жасур Жалолиддинов, 46), Отабек Жўрақўзиев (Руслан Жиянов, 46), Аббос Файзуллаев (Ҳожимат Эркинов, 71), Умарали Раҳмоналиев, Алибек Давронов, Ҳусайн Норчаев (Улуғбек Ҳошимов, 71), Алишер Одилов.

Афғонистон — Эрон 0:4
Голлар: Горбани (29), Гударзи (37), Саидманеш (58), Ҳусайннажод (74).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар