09.09.2023 18:55
3072
Кейн: «Тоттенҳэм»да кетма-кет икки мағлубият фожиа саналмасди, «Бавария»да эса йирик ғалабадан ҳам мамнун бўлишмайди»

Ҳарри Кейн турнирларнинг финал босқичи ўзи учун муҳим бўлган мамлакатларда ўтказилиши ҳақида гапирди.

«Менга Чемпионлар Лигаси финали «Уэмбли»да бўлишини айтишди ва, шунингдек, Евро-2024 Германияда бўлишини биламан. Ҳамма нарсани амалга оширишга ҳаракат қиламан. Чемпионлик ҳақда кўп ўйлашни хоҳламайман, лекин бу содир бўлса, ажойиб бўлади.

«Бавария»да «Тоттенҳэм»га нисбатан бутунлай бошқача босим бор. Мен ва «шпорлар» нимадир ютмоқчи эдик, лекин у ерда кетма-кет икки мағлубият фалокат ҳисобланмасди. «Бавария»да эса ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак, деган туйғу бор.

Дастлабки икки ўйинда 4:0 ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик, аммо ўйинимиздан ҳамма ҳам мамнун эмасди. Бундай турли туйғуларни қабул қилганимдан хурсандман. Умид қиламанки, совринлар учун курашиш тажрибаси Чемпионлар Лигасида ва Англия миллий жамоасида дуч келадиган баъзи вазиятларда босимни энгишга ёрдам беради», — дея мюнхенликлар ҳужумчисининг сўзларини келтиради The Guardian.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар