08.09.2023 23:37
2342
Теглар
Ямал Испания миллий жамоаси рекордчисига айланди

Евро-2024 саралаши доирасида Испания миллий жамоаси сафарда Гуржистон миллий жамоаси меҳмони бўлди.

Ушбу баҳсда испанлар таркибида Ламин Ямал 44-дақиқада захирадан майдонга тушиб, дебютини ўтказди ва 74-дақиқада гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, «Барса» футболчиси 16 ёшу, 57 кунлигида Испания миллий жамоаси сафида тўп суриб, бу борада майдонга тушган ва гол урган энг ёш ўйинчига айланди. Бунгача испанлар сафида майдонга тушган энг ёш ўйинчиси Гави саналарди – 17 ёшу, 62 кун.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар