08.09.2023 22:07
2087
Теглар
Ўртоқлик ўйинлари. Тожикистон сафарда Сингапурни мағлуб этди, Туркманистон Индонезияга, Қирғизистон «Ан-Наср»га ютқазди

ФИФА кунлари доирасида Марказий Осиё миллий жамоалари ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Тожикистон миллий жамоаси сафарда Сингапур меҳмони бўлиб, зафар қучди. «Бухоро» футболчиси Муҳаммаджон Раҳимов чиройли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Ваҳдат Ханонов иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0. Шу куни «Нефтчи» ҳимоячиси Зоир Жўрабоев ҳам асосий таркибда ўйнади.

Яна бир қўшнимиз Туркманистон миллий жамоаси эса Индонезияда меҳмон бўлиб, мағлубиятга учради – 0:2.

Қирғизистон эса БААда Дубайнинг «Ан-Наср» клубига қарши майдонга тушиб, минимал ҳисобда ютқазди. Қирғизлар сафида «Динамо» форварди Кожо Жоэль асосий таркибда ўйнади. Дубайликлар сафида Одил Таарабт ва Маноло Габьядини ўйнади.

Ўртоқлик ўйинлари. 
Сингапур – Тожикистон – 0:2

Голлар: Муҳаммаджон Раҳимов, 6 (0:1). Вахдат Ханонов, 90+3 (0:2).
Тожикистон: Далержон Баротов, Вахдат Ханонов, Холмурод Назаров, Зоир Жўрабоев, Табрез Исломов, Амирбек Жўрабоев, Абубакр Сулаймонов (Комрон Турсунов, 46), Вайсиддин Сафаров (Муродали Оқназаров, 90+1), Муҳаммаджон Раҳимов (Далер Имомназаров, 86), Парвизжон Умарбоев, Нуриддин Ҳамроқулов (Муҳаммадали Азизбоев, 71).

Индонезия – Туркманистон – 2:0
Голлар: Денди Сулистяван 19, Маулана 90

Ан-Наср (БАА, Дубай) – Қирғизистон – 1:0
Гол: Билол Али, 86.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар