08.09.2023 10:04
2901
Теглар
«Реал» Раулни «Вильярреал»га қўйиб юборишга тайёр

«Реал» Раулнинг «Вильярреал»ни бошқаришига қарши эмас.

Тhe Athletic хабарига кўра, 46 ёшли мутахассис «сариқ сувости кемаси» билан музокаралар олиб бормоқда. Мадрид клуби «Реал Кастилья» бош мураббийига музокаралар олиб боришга рухсат берди.

Жума куни Рауль «Вильярреал» вакиллари билан учрашиб, эҳтимолий ҳамкорлик ҳақида гаплашади. 

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига стартида 4 ўйинда 1 бор ғалаба қозонган клуб бош мураббий Кике Сетьенни истеъфога чиқарганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар