08.09.2023 11:23
5613
Неймар: «Саудия чемпионати Лига 1дан яхшироқ»

Неймар Саудия Арабистони чемпионати Лига 1 дан устун эканлигини айтди. 

«Футбол ҳамма жойда бир хил, тўп ҳам ҳамма ерда юмалоқ. Саудия лигасидаги юлдузларни ҳисобга олсак, эҳтимол у Лига 1дан яхшироқ.

Машғулотлар жиддий. «Ал Ҳилол» билан совринлар ютмоқчиман. 

Менга нима дейишлари қизиқ эмас. Одамлар Лига 1 кучсиз деб айтишди, лекин мен у ерда ҳам кўп нарсага эришдим.

Чемпионат қизиқарли бўлади. Ишончим комилки, кузатиб борасиз.

Тайёргарлик ва кайфиятда ҳеч қандай муаммога дуч келмайман. Араб тилини билмайман. Аммо Францияда 5-6 йил ўйнаган бўлсам ҳам, французчам даҳшатли эди», – дея бразилиялик форварднинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар