08.09.2023 18:42
1071
«Нефтчи» Левченко билан шартномани 2026 йилга қадар узайтирди

«Нефтчи» клуби бош мураббийи Виталий Левченко Фарғона жамоасида 2026 йилгача қоладиган бўлди. 

«Виталий Левченко 2022 йил июль ойида «Нефтчи» клубига бош мураббий бўлиб келганда жамоа Суперлиганинг охирги ўринларида борар эди. Янги мутахассис аҳволни ўнглаш учун астойдил ишга киришиб, жамоанинг таниқли клублар устидан ғалаба қозонишини таъминлади. Натижада фарғоналиклар турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасига кўтарилиб олишди. 

Виталий Григорьевич бошчилигидаги жамоа 2023 йил мавсумини пухта режа, аниқ мақсад билан бошлади. Дастлабки учрашувларни ғалаба билан якунлаб мавсум ўрталаригача турнир пешқадами бўлиб келди. Жамоалар ўртасидаги ғолиблик учун кураш кучайиб кетган тақдирда ҳам фарғоналиклар пешқадамлар сафида мустаҳкам ўрнашиб олдилар. Ҳозиргача Суперлига мусобақасида мағлубиятга учрамай келаётган «Нефтчи» бундан буён ҳам ғолиблар сафида бўлиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Жамоа таркибидаги айрим ўзгаришларга қарамай, «Нефтчи» энг ишончли жамоа сифатида мухлислар шод этиб келмоқда. Бундай ғолибона ва ишончли ҳолатни вужудга келтиришда бош мураббийнинг тажрибаси, маҳорати ва масъулияти кучли эканлиги пойдевор бўлмоқда. Ана шулар ҳисобга олиниб, клуб раҳбарияти Виталий Левченко билан бош мураббий сифатидаги шартномани 2026 йилгача узайтиришга қарор қилди», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, тожикистонлик мутахассисга Тожикистон миллий жамоаси ва Эрон клубларидан таклиф борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар