08.09.2023 11:48
9589
Теглар
«Челси» Мудрикнинг ўйинлари очилиб кетишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлади

«Челси» Михаил Мудрикнинг очилиб кетишига тўсқинлик қилаётган сабабларни аниқлади.

Украиналик вингер Лондон клубига 2023 йилнинг қишида келиб қўшилганди. У жамоа сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилди. 

Тhe Athletic нашрининг «Челси»даги манбаларга таяниб хабар беришича, футболчи кўп вақтини спорт залида ўтказади.

«У мунтазам равишда машғулотлардан олдин ва кейин базадаги спорт залига боради. Унга бу ёқади.

У яхшироқ бўлишни хоҳлайди. Одамлар уни тинч қўйишлари керак. У — яхши йигит», — деди манбалардан бири.

Яна бир манбанинг таъкидлашича, «Челси» Мудрикка тренажёр залидаги машғулотлар юкини камайтиришни маслаҳат берган — клуб Михаил машқларни ҳаддан ташқари ошириб юбораётганидан хавотирда.

Бундан ташқари, «Челси»даги манбалардан бири 22 ёшли ўйинчи бошқаларга қараганда видеоўйинларга кўпроқ вақт сарфлашини тахмин қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар