08.09.2023 08:55
1299
Ал Хилайфий Европа клублари ассоциацияси раҳбарлигига қайта сайланди

Носир Ал Хилайфий Европа клублари ассоциацияси раҳбари лавозимида қолади.

«ПСЖ» президенти ташкилот бош ассамблеяси йиғилиши якунлари бўйича ЕCА раҳбарлигига қайта сайланди. Унинг ваколати 2027 йилгача узайтирилди.

beIN Sports хабарига кўра, қарор бир овоздан қабул қилинган.

Ал Хилайфий 2021 йилдан бери ЕCА'ни бошқариб келади. Шунингдек, у — УЕФА Ижроия қўмитаси аъзоси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар