07.09.2023 20:22
1466
Теглар
Ўзбекистонлик ҳакамлар «Ан-Наср» иштирокидаги ОЧЛ баҳсини бошқаради

Осиё Чемпионлар лигаси «Е» гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Персеполис» (Эрон) ҳамда «Ан-Насср» (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги баҳсни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.

Унга қанотларда ФИФА ҳакамларимиз Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беришади. Шунингдек, захира ҳаками вазифасини яна бир топ ФИФА ҳакамимиз Аҳрол Рисқуллаев бажаради. 

Илк бор ОЧЛ баҳсида ўзбек рефериси ВАРда ишлайди. ОФК ВАР курсини муваффақиятли якунлаган Фирдавс Норсафаров ушбу баҳсда АВАР сифатида иштирок этади. 

Бундан ташқари, ВАР курсини муваффақиятли якунлаган яна бир ҳакамимиз Абдурашид Худойберганов ҳам «Лион Сити» (Сингапур) – «Бангкок Юнайтед» (Таиланд) баҳсида АВАР вазифасини бажариши кўзда тутилган.

Осиё Чемпионлар лигаси | «E» гуруҳи, 1-тур
19 сентябрь
«Персеполис» – «Ан-Наср»

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин, Аҳрол Рисқуллаев, Фирдавс Норсафаров.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар