07.09.2023 18:40
1866
Санчо «МЮ»дан «Ал-Иттифоқ»га ўтиши мумкин. Жеррард футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи

Жейдон Санчо Англия Премьер-лигасидан Саудия Арабистони Про лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

CBS Sports хабарига кўра, 23 ёшли яримҳимоячига «Ал-Иттифоқ» клуби қизиқиш билдирмоқда. Даммам жамоаси бош мураббийи Стивен Жеррард Санчони ўз жамоасида кўришни истамоқда. Араб клуби «МЮ»га ижара таклифини бермоқчи. Жейдоннинг ўзи қандай қарорга келиши ҳозирча номаълум. 

Аввалроқ, Санчо ва тен Ҳаг ўртасидаги келишмовчилик сабабли футболчининг вақтинча таркибдан четлатилиши мумкинлиги хабар қилинганди. «МЮ» бу масалада бош мураббийни қўллаб-қувватлаган.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида трансфер ойнаси бугун 7 сентябрдан 8 сентябрга ўтар кечаси якунланади. «Ал-Иттифоқ» 5-турдан кейин 10 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар