Салоҳ ва Санчо Саудия Арабистони клубига ўтмайди
Муҳаммад Салоҳ ва Жейдон Санчо энг камида қишки трансфер ойнасига қадар жамоасини тарк этмайди.
The Athletic хабарига кўра, «Ал-Иттиҳод» Салоҳ учун 200 миллион евро тўлашга рози бўлса-да, ўтиш амалга ошмайди. «Ливерпул»нинг мисрлик ҳужумчиси келажакда Жидда клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Шунингдек, Жейдон Санчонинг ҳам «Ал-Иттифоқ»га ижара асосида ўтиши амалга ошмайди. Футболчининг ўзи Саудия клуби вариантига қизимаган ва «МЮ»да қолиб, асосий таркиб учун курашмоқчи.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида трансфер ойнаси бугун, 7 сентябрь куни бир неча соатдан кейин ёпилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар