07.09.2023 08:26
8787
Роналду: «Мени яхши кўрадиганлар Мессидан нафратланиши шарт эмас. Рақобат тугади»

Криштиану Роналдунинг фикрича, у ва Лионель Месси энди рақиблар эмас.

«Рақобат тугади. Бу ажойиб эди, мухлисларга ёқди.

Роналдуни севадиган одам Мессидан нафратланиши шарт эмас. Иккаласи ҳам жуда яхши, иккаласи ҳам футбол тарихини ўзгартирди. Бизни бутун дунё ҳурмат қилади ва бу — асосийси. У ўз йўлидан кетади, мен ўзимникига бораман. У ҳамон яхши ишлаяпти.

Гап ўзидан мерос қолдириб, давом этишда ва мен буни қарама-қаршилик деб билмайман. 15 йил давомида саҳнани баҳам кўрганимиз ва охир-оқибат дўст бўлмасак ҳам, ҳамкасб бўлиб қолишимизни айтгандим. Бир-биримизни ҳурмат қиламиз», — деди «Ан Наср» форварди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар