07.09.2023 15:33
500
Теглар
Родри, Мэддисон, Боуэн – АПЛ август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди

Англия Премьер-лигаси расмий сайтига кўра, август ойининг энг яхши ўйинчиси соврини учун 6 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда.

АПЛнинг август ойидаги энг яхши ўйинчиси соврини учун номзодлар рўйхати:

Тайво Авонийи («Ноттингҳем Форест») – 1 ғалаба, 2 мағлубият, 3 гол;

Жеррод Боуэн («Вест Ҳэм») – 2 ғалаба, 1 дуранг, 2 гол, 1 ассист;

Жеймс Мэддисон («Тоттенҳэм») – 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 гол, 2 ассист;

Бриан Мбемо («Брентфорд») – 1 ғалаба, 2 дуранг, 3 гол;

Каору Митома («Брайтон») – 2 ғалаба, 1 мағлубият, 1 гол, 2 ассист;

Родри («Манчестер Сити») – 3 ғалаба, 2 гол, 1 ассист.

Маълумот учун, мухлислар ўртасидаги сўровнома 11 сентябрга қадар давом этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар